Ери тортиб олинган тадбиркор Халқ қабулхонасида ўзини "лезвия" билан тилди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Фарғона вилоятида яшайдиган Маъмуржон Бердалиев туман “Халқ қабулхонаси” олдида қўлларини ўткир тиғ билан тилди. Унга кўра, у тадбиркорлик қилиш учун уч марта ер олган, лекин ҳар сафар ҳужжатларни тахлаб бўлганидан кейин прокурор протест келтириб ери олиб қўйилган ва бошқа шахсларга бериб юборилган.