Ҳокимият ва ҳомийлар "Sizdan Telegram"га мурожаат қилган ёлғиз онага ёрдам берди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

5 фарзанди бор яккабоғлик ёлғиз она "Sizdan Telegram" орқали одамлардан ёрдам сўраган эди. Фаррош бўлиб ишлаётган она 300 минг сўм маоши ҳатто болаларининг овқатига етмаслигини айтиб берган эди. Маҳаллий фаолларга кўра, видео чоп этилганидан сўнг расмийлар муҳтож оилага ёрдам беришга киришишган.