Россия президенти Владимир Путин меҳнат муҳожирларини пуллик эмлаш тизимини ишлаб чиқиш тўғрисида ҳукуматга топшириқ берган.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги июнь ойи оҳиригача бу масалани ҳал қилиши керак.
"Биз нафақат ўз эҳтиёжларимизни тўлиқ қондирамиз, балки чет элликларнинг Россияга келиб, бу ерда эмланиши учун ҳам имконият яратиб бера оламиз", - деди Путин 4 июнь куни.
Россияга келаётган муҳожирларнинг COVID-19 га қарши вакциналаниши ҳақида ҳозирча аниқ бир маълумотлар берилганича йўқ.
Россия расмий ахборот воситалари россиялик иш берувчиларга мигрантларни коронавирусга қарши эмлаш мажбурияти юкланмаслиги ҳақида ёзган.