Россияда коронавирусдан кунлик ўлим даражаси рекорд даражага етди

Пойтахт Москвада бир кунда 7446 одамда коронавирус аниқланди.

Россияда сўнгги 24 соат ичида коронавирусдан 697 киши вафот этди. Бу пандемия бошланганидан буёнги энг юқори кўрсаткичдир.

Мамлакатда сўнгги олти ой ичида коронавирус юқтириш билан боғлиқ кунлик холатлар эса 24449 тага етди.

Пойтахт Москвада бир кунда 7446 одамда коронавирус аниқланди.

Охирги марта бундай рақамлар январ ойининг ўрталарида қайд этилган эди.

Москвада бир кунда 116 киши вафот этди.

Россия ҳукумати касалликларнинг кескин ўсишини коронавируснинг юқумли деб ҳисобланадиган "Делта" вариантининг тарқалиши билан боғлайди. Касалликнинг бу тури аввалроқ Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан хабар қилинганидек, ҳозирги кунда дунёда устунлик қилмоқда.