OzodTa'sir: Озодликка мурожаати ортидан педагог ишсиз қолмайдиган бўлди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Яккабоғ туманида яшовчи 37 ёшли педагог Умида Валиева 8 июль куни Озодликка мурожаат қилиб, ўзининг асоссиз равишда ишсиз қолаётганини айтганди. Ушбу шикоят дарҳол маҳаллий мулозимлар назарига тушди. Халқ таълими бошқармаси ва Яккабоғ тумани ҳокимлиги вакиллари бориб вазиятни ўрганди.