Янги Ўзбекистон - Сўкиниш пандемияси

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Яна бир ўзбек мулозими ўз ходимларига нисбатан ҳақоратомуз муносабати туфайли Озодлик назарига тушди. Таҳририятга Қашқадарё расмийларидан бири аудиоёзув юбориб, унда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Файзулло Юсуповнинг селектор мажлиси давомида айтган гаплари қайд этилганини даъво қилди.
ЭКСКЛЮЗИВ:

Кечқурун соат ўндан ўтиб ҳам давом этган мажлисда Файзулло Юсуповга тегишли экани ишонилаётган овоз эгаси ходимлаирни бўралаб сўкади. Бошқарма бошлиғи ёрдамчисига ўзини ҳимоя қилишга уринган ва эътироз билдирган ходимни дарҳол ишдан бўшатиш бўйича чора кўришни буюрди.