Толибон Панжшир устидан ғалабани эълон қилди - қаршилик кучлари толиблар иддаосини рад этмоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Панжширдаги қаршилик кучлари Толибоннинг минтақани тўлиқ назорат остига олгани ҳақидаги иддаоларини рад этмоқда. Панжширда 6 сентябрь кунги вазият борасида келаётган хабарларни мустақил манбалардан тасдиқлашнинг имкони йўқ, толиблар минтақадаги телефон, интернет ва электр линиясини узиб қўйган.