COVID-19: Россияда яна антирекорд, бир кунда 40251 кишида коронавирус аниқланди

Шу ҳафтанинг ўзида Россияда кетма-кет коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 40 мингдан кўп кунлик холат қайд этилди.

Россияда 29 октябрь куни 40251 кишида коронавирус аниқланган.

Бу пандемия бошланганидан бери кузатилган энг юқори кунлик кўрсаткичдир.

Шу ҳафтанинг ўзида Россияда кетма-кет коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 40 мингдан кўп кунлик холат қайд этилди.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, кунлик касалланиш Москвада – 7 267, Санкт-Петербургда – 3 578 ва Москва вилоятида – 2 680 ташкил қилмоқда.

Хабарга кўра, сўнгги бир кун ичида Россияда коронавирусдан 1 160 киши вафот этган.

Уларнинг 97 нафари Москва, 76 нафари Петербург ва 43 нафари Краснодарга тўғри келади.

Россияда пандемия бошланганидан буён 8 миллион 472 минг 797 нафар киши коронавирусга чалинди.

Улардан 237 380 нафари вафот этди.