Туркманистонда 12 март куни муддатидан олдинги президентлик сайловлари ўтказилмоқда.
Ҳукумат нашрларига кўра, эрталаб соат 7.00дан мамлакат бўйлаб 2577 та овоз бериш участкалари очилган.
Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 19:00 га қадар давом этади.
Туркманистон президентлигига тўққиз киши ўз номзодини қўйган. Улар орасида Туркманистоннинг амалдаги президенти ўғли, бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов ҳам бор.
11 февраль куни Туркманистон парламенти йиғилишида мамлакатни 15 йилдан бери бошқариб келаётган Гурбангули Бердимуҳамедов раҳбарликни ёшларга топшириш ва фаолиятини Халқ маслаҳати раиси сифатида давом эттириш ниятини маълум қилган эди.