Тан олинмаган Жанубий Осетия Россияга қўшилиш ҳаракатини бошламоқчи

Анатолий Бибилов

Тан олинмаган Жанубий Осетия Россия Федерацияси таркибига кириш бўйича “юридика қадамларни ташлаш”ни режаламоқда. Бу ҳақда ўзини Грузиядан мустақил деб эълон қилиб олган республиканинг президенти Анатолий Бибилов маълум қилган.

“Россияга қўшилишни бизнинг стратегик мақсадимиз, деб ҳисоблайман. Бу бизнинг йўл, халқимизнинг орзу-умидидир. Ва биз ана шу йўл бўйлаб ҳаракат қиламиз. Тегишли юридик қадамларни биз тез орада қўямиз. Жанубий Осетия республикаси ўзининг тарихий ватани бўлган Россия таркибида бўлади”, дея иқтибос келтирган Бибиловнинг сўзларидан Россиядаги ҳукмрон “Единая Россия” партияси сайти.

Грузия Жанубий Осетия сепаратистик ҳудудини ўзининг оккупация қилинган ҳудуди, деб ҳисоблайди ва Россияни мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини бузганликда айблаб келади. БМТ мазкур ҳудудни Грузиянинг бир қисми ўлароқ тан олади. Жанубий Осетия мустақиллигини бир неча давлатгина тан олган, улар орасида Россия ҳамда бошқа бир неча сепаратистик тузилма бор, холос.