Ислом Каримовнинг невараси эрини жисмоний ва рухий тажовузда айблади

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг набираси, Лола Тилляеванинг тўнғич қизи Марям ўз эри блогер Амиран Сардаровни оиласидаги зўравонликда айблади. 23 яшар Марям ўз Инстаграм саҳифасида жойлаштирган видеомурожаатида 36 яшар Амиран унга жисмоний ва рухий тажовуз килганини иддао килди.