“Кремлнинг куни ўзбек сўмига қолди”. Ўзбекистонга бундан нима наф?

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Москва биржаси шу йилнинг 12 сентябридан бошлаб тарихда илк бор ўзбек сўми билан савдо қилишни бошлайди. Бу ҳақда эълон қилган Москва биржаси ушбу янгиликни “2022 йил новацияси” сарлавҳаси остида чоп этди.