Украинага босқин: 207-кун | Урушишни истамаган рус ҳарбийларига “сотқин” ва “дезертир” штампи босилмоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Харков ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов зўравон ўлим белгилари Изюмда эксгумация қилинган жасадларнинг 99 фоизида аниқланганини билдирди. Россия истилоси остидаги Мелитопол шаҳри мери шаҳарда Россия ҳарбий базаси ёниб кетганини айтди.