ИИБ кафолати остида Ўзбекистонга қайтган муҳожир 7 йилга қамалди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ўзбекистонга шу йилнинг июнь ойида Туркиядан қайтиб келган 52 яшар Алижон Мирғаниев Зангиота туман суди қарори билан 7 йил муддатга қамалди. Ўзбекистонда диний мотивлар билан қидирувда бўлган Алижон Мирғаниев бунгача узоқ вақт мобайнида Туркияда ўз оиласи билан қочқинликда яшаб келган.