Россиядан қайтган муҳожир: 25 миллион сўмга урушга таклиф қилишди, бормадим

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қашқадарёлик 27 ёшли Аҳмад Узоқов шу йилнинг август ойида Россиянинг Иркутск шаҳридаги уйларнинг бирида таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтида 3 қаватдан йиқилиб тўшган. Бахтсиз ҳодиса туфайли у ўнг оёғини синдириб олган.