Фарғонадаги саноат зонаси газдан узилди. Ўн минг одам ишсиз қолди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ўзбекистонда ҳаво совиб кетиши билан газ тақчиллиги янада кучайди. Юзлаб ишлаб чиқариш корхонаси газдан узилмоқда, ўн минглаб одам ишсиз, маошсиз қоляпти. Метан газ қуйиш шохобчаларининг аксарияти ёпилган, автомобилларнинг бир неча километрга чўзилган навбатлари пайдо бўлди.