Украинага босқин: 470-кун | Воронежга дрон тушди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Воронежда кўпқаватли турар-жой биносига дрон келиб урилди. Ўлганлар йўқ, уч киши темир парчаларидан яралангани айтилмоқда. Каховка ГЭСи тўғони ёрилиши натижасида қурбон бўлганлар сони 13 кишига етди. Ҳодисадан 3 кун ўтиб, сув сатҳи туша бошлади, аммо ҳануз минглаб одам ёрдамга муҳтож.