Сурхондарёда юз минглаб балиқ нобуд бўлди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Бундан қарийб икки ой муқаддам, 26 июнь куни Олтинсой туманидаги Дегрез сув омборининг барча суви очиб юборилди. Сув билан бирга омбордаги тахминан 50 тоннадан ортиқ балиқ оқиб кетиб нобуд бўлганини “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси билан шартнома тузиб ишлаган тадбиркор Қурбонназар Қурбонов иддао қилди.