Ўзбеклар врач тайинлаган дорини оладими ёки ўзи танлайдими?
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистонда дори воситалари билан боғлиқ янги можаро юзага келди. Камида 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Doctor -1 Max” воқеасидан бир йил ўтмай, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими болаларнинг йоддан оммавий заҳарланиши билан боғлиқ яна бир йирик соғлиқ инқирозига юз тутган.