Ҳоким буюртмасини бажарган қурувчилар банкротлик ёқасида

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Сурхондарёдаги 62 та қурилиш ташкилоти банкротлик ёқасига келиб қолди. Тадбиркорларнинг айтишларича, бунга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг юзлаб кўп қаватли аҳоли уйлари ва мактабларни тадбиркорларга мажбуран таъмир қилдиртириб, пулини бермагани сабаб бўлмоқда.