Социологлар: Украина катта “демографик узилиш” арафасида

Украина ҳукумати назоратидаги ҳудудларда ҳозирда 22–25 миллион киши яшамоқда. Бу ҳақда Украина ижтимоий сиёсат вазири Денис Улю́тин маълумот берди.

Бу кўрсаткич кескин пасайишни англатади, чунки 2019 йилда ўтказилган электрон аҳоли рўйхатига кўра, ўша ҳудудларда 37 миллиондан ортиқ аҳоли яшаётган эди.

Украинадаги демографик вазият ҳозирда жуда оғир. Сўнгги бир йил ичида яна 500 минг киши мамлакатни тарк этган.

Шу билан бирга Украина компанияларининг 75 фоизи янги ходимларга эҳтиёж борлигини билдирмоқда

- Бизга хорижий ишчи кучини жалб қилиш керак. Ўзимизники фронтда. Кўпчилиги ҳалок бўлди. Ёшлар, ҳатто 18 ёшдагилар ҳам чет элга кетяпти. Ҳамма Европага чиқиб кетди, дейди Киев турғунларидан бири.

- Оддий одам буни қандай баҳолай олади? Ижобий томонлари ҳам, салбий томонлари ҳам бор. Айрим давлатлар мигрант меҳнатидан самарали фойдаланади, айримлари эса йўқ. Бу мураккаб масала. Ҳатто билимли одам ҳам аниқ ‘ҳа’ ёки ‘йўқ’ деб айта олмайди, дейди бошқа бир киевлик.

Экспертларга кўра, айниқса қурилиш, қишлоқ хўжалиги, логистика, тиббиëтва таълим соҳаларида ишчи етишмовчилиги бор.

Шу билан бирга, украинларни ватанга қайтишга чақириш иқтисодий қийинчиликлар туфайли самара бермаяпти.

Социологлар мамлакат катта “демографик узилиш” арафасида турганини айтмоқда. Малакали кадрлар нафақат кетмоқда, балки Европа Иттифоқи иқтисодиётига мослашиб қолмоқда.

Йил ўтган сайин қайтишни хоҳловчилар сони камаймоқда.

Украина президенти администрацияси раҳбари Кирил Буданов меҳнат муҳожирларини жалб қилишни осонлаштириш мақсадида хавфли давлатлар рўйхатини қайта кўриб чиқишни топширган.

Ҳозир бу рўйхатда Афғонистон, Миср, Ироқ, Бангладеш каби 70 та давлат бор.

Айрим украин компаниялари бу давлатлардан аллақачон ишчилар жалб қилишга улгурган.

Муҳожирларни қабул қилиш масаласи ҳозир Украинада кескин баҳсларга сабаб бўлмоқда.