“Ҳарбий жадидлар” можароси: олимнинг мақолалари кимнинг номидан чиққан?

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

2024 йилда Президент Шавкат Мирзиёевга “Ҳарбий жадидлар” китобалбоми тақдим этилган. Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Эркинжон Ражабов мазкур китобда ўзининг архив тадқиқотлари асосида ёзилган бир нечта мақоласи муаллифи кўрсатилмаган ҳолда чоп этилганини иддао қилмоқда.