АҚШ ва Эрон якуний келишувга эришиш бўйича “йўл харитаси”ни маъқуллади

Ҳормуз бўғози ёпиқлигича қолмоқда ва Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз кучларидан қўшимча кўрсатма келгунича бирорта кеманинг ўтишига рухсат бермайди, дея маълум қилди эронлик ҳарбий манба Tasnim ахборот агентлигига.

Хабарда айтилишича, АҚШ ҳарбийлари баёнотларига зид равишда, ушбу стратегик сув йўли ҳозирда Эрон назоратида - тўлиқ ёпилган.

Айни пайтда, Қатар ва Покистон воситачилигида 22 июн куни эълон қилинган қўшма баёнотга кўра, АҚШ ва Эрон англашув меморандуми доирасида ўтказилган юқори даражадаги музокараларнинг биринчи босқичидан сўнг 60 кун ичида якуний келишувга эришиш бўйича “йўл харитаси”га розилик билдирган.

Бу баёнот Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.

Қўшма баёнотга кўра, бош музокарачилар мунтазам равишда бу қўмитага ҳисобот бериб боради, шунингдек ядро масалалари, санкциялар, мониторинг ҳамда низоларни ҳал этиш механизмлари бўйича ишчи гуруҳларга раҳбарлик қилади.

Баёнотда, шунингдек, томонлар Ливандаги тўқнашувларни тўхтатиш механизми юзасидан келишиб олгани ҳамда баҳсли Ҳормуз бўғози орқали тижорат кемалари хавфсиз ўтишини йўлга қўйиш учун ўзаро алоқани йўлга қўйгани қайд этилган.