АҚШ Давлат котиби Форс кўрфазига сафарини бошлади

АҚШ давлат котиби Марко Рубио

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Вашингтоннинг асосий араб иттифоқчиларини тинчлантириш мақсадида Форс кўрфази бўйлаб сафарини бошлади.

Рубио келгуси икки кун ичида БАА, Қувайт ва Баҳрайн раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Сафар нефт экспорти ва Ҳормуз бўғози орқали кема ҳаракати бир неча кунлик узилишдан кейин тиклана бошлаганига қарамай, таранглик сақланиб қолаëтган пайтга тўғри келмоқда.

- Бу халқаро сув йўли ҳисобланади. Ҳеч бир давлат халқаро сув йўлида бож ёки тўлов ундиришга ҳақли эмас. Бу амалдаги халқаро ҳуқуққа тўғри келмайди. Дунё бўйлаб барча халқаро сув йўлларида ҳам шундай қоида амал қилади ва бу ерда ҳам шундай бўлишини кутмоқдамиз, деди АҚШ Давлат котиби Марко Рубио.

Эрон расмийлари айрим кўрфаз давлатларини яқиндаги тўқнашувларда АҚШ ҳарбий операцияларига яширин ёрдам берганликда айбламоқда.

Шу билан бирга, улар минтақада АҚШ ҳарбий иштирокини камайтириш учун босимни давом эттиришларини билдирмоқда.