Тожикистонлик мухолифат фаоли Германиядан депорт қилинди

Асадулло Бобоев

Германия 54 ёшли тожикистонлик мухолифат фаоли Асадулло Бобоевни Тожикистонга депортация қилди.

Бу ҳақда Озодлик радиоси тожик хизмати Бобоевнинг хотини Мастона Файзуллоева ва "Тожикистонда ислоҳотлар ва тараққиёт" ҳаракати раҳбари Шарофиддин Гадоевга таяниб хабар қилди.

Бобоев ва унинг 19 ёшли ўғли 2026 йил 8 июнда Клеве шаҳрида ушланган.

Фаолларга кўра, улар 1 июлга қадар улар Германияда қолиши ва бу ерда қолишини асословчи ҳужжатларни тақдим этиши керак эди.

Аммо, ҳукумат берган муддат ва ҳимоя томонидан тақдим этилган таъқиб хавфи ҳақидаги материалларга қарамай, суд уларни депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.

- Биз адвокат орқали Германия судига уни Тожикистонда таъқиб қилишлари, қийноққа солишлари ва жазолашлари ҳақида ўнлаб саҳифа далиллар тақдим этдик. Лекин бу давлат буни умуман инобатга олмади. Унда 1 июлга билет ва тайёргарлик учун вақт бор эди, лекин қариндошларидан бехабар ҳолда ҳам Асадуллони, ҳам унинг ўғлини жўнатиб юборишди, - деди Шарофиддин Гадоев.

20 июнда Бобоев хотинига телефон қилиб, уни ўғли билан бирга Мюнхенга олиб келганликлари ва Душанбега учадиган самолётга ўтқазмоқчи эканликларини айтган.

Яқинларига кўра, Тожикистонга етиб келгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар унинг ўғлини бувисига топширган, Бобоевнинг ўзи эса тергов изоляторига олиб кетишган.

Бу - Европа давлатлари томонидан тожикистонликларни депортация қилиш ва Тожикистонда уларга нисбатан узоқ қамоқ жазолари тайинланиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.

2024 йил ноябрда Польшадан депортация қилинган мухолифат фаоли Фаррух Икромов Тожикистон суди томонидан 23 йилга қамалган эди.