Швейцарияда Lombard Odier хусусий банки жаримага тортилди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Швейцария суди Lombard Odier хусусий банкини пул ювишнинг олдини олмаган деб топиб, 3 миллион швейцария франки (тақрибан 3,68 миллион АҚШ доллари) жаримага тортди. Бу ҳукм билан Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага нисбатан юритилаётган жиноят иши тамоман тугатилди.