Украинадаги урушга тушиб қолган мигрант Ўзбекистонга қочмоқчи
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Россияда рейдга тушиб, алдов йўли билан Украинадаги урушга жўнатилган самарқандлик муҳожир оғир яраланди. Ҳозирда Санкт-Петербург госпиталида даволанаётган 44 ёшли Шерали Ўзбекистон ҳукуматидан ўзини юртига ва 4 нафар фарзанди бағрига қайтаришда ёрдам сўрамоқда.