Пропан нархи 2,5 бараварга ошди: бозор ислоҳоти ёки аҳоли учун синов?

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ўзбекистонда 15 ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газ (пропан)нинг чакана нархи килограммига 2000 сўмдан (қарийб 0,17 доллар) 5000 сўмга (қарийб 0,42 доллар) ошади. Нарх оширилиши Вазирлар Маҳкамасининг 31 октябрдаги қарорида назарда тутилган.