АҚШдаги ЛГБТ-клубда содир бўлган отишмада камида 5 киши ҳалок бўлди

Колорадо-Спрингсдаги отишма рўй берган ҳудуд, 2022 йил 20 ноябри

АҚШнинг Колорадо-Спрингс шаҳридаги ЛГБТ вакиллари йиғиладиган тунги клубда рўй берган отишма натижасида камида 5 киши ўлиб, 18 кишиярадор бўлди.

CNN хабарига кўра, Club Q’да отишма юз берганига оид маълумот полиция ярим тунга яқин келиб тушган. Гумонланувчи қўлга олиниб, касалхонага етказилган. Унинг клубдагиларга нима мақсадда ҳужум қилгани ҳозирча маълум эмас.

Полиция қайдича, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари отишмада иштирок этишган эмас.

Клуб хабарномасига мувофиқ, ўқ отган кишини ташрифчиларнинг ўзлари тўхтатиб қолишган. Club Q ҳодисани ЛГБТ-ҳамжамиятига қарши қаратилган “бемаъни ҳужум” деб атаган.