Барселонада Испания бирлиги тарафдорлари намойиш ўтказди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Якшанба куни Барселонада Испания бирлиги тарафдорларининг оммавий намойиши бўлиб ўтди. Минглаб намойишчи Каталониянинг Испаниядан ажратилиши ва минтақада мустақил давлат барпо этилишига қарши норозилик билдирдилар. Ҳаяжонга тўлган айрим норозилар Каталония ҳукумати биноси олдида шовқин-суронни авжига чиқаришди.