Blue Origin 90 ёшли актёр Уильям Шетнерни коинотга учиради

Уильям Шетнер 1960 йилларда суратга олинган “Юлдуз йўли” сериалида капитан Кирк роилини ўйнаганидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди. 2016 йилда олинган сурат.

АҚШлик миллиардер Жефф Безоснинг Blue Origin ширкати 13 октябрда 90 ёшдаги канадалик актёр Уильям Шетнерни коинотга учиради. Ракета Тошкент вақти билан соат 19:00 да АҚШнинг Техас штатидаги космодромдан коинотга парвоз қилади.

Сафар муваффақиятли якунланса, Шетнер космосга парвоз қилган ёши энг кекса шахс сифатида тарихда қолади. У билан бирга НАСАнинг собиқ инженери Крис Бошуизен, тиббиёт соҳасида тадқиқотлар олиб борган тадбиркор Глен де Врис ва Blue Origin ширкати виқе-президенти Одри Пауэрс парвоз қилади. Уларнинг коинотга саёҳати 10 дақиқа давом этади.

Blue Origin коинотга учириладиган мазкур шахсларга қанча ҳай тўлангани ёки улардан қанча ҳақ олигани тўғрисида маълумот бермади.

Уильям Шетнер 1960 йилларда суратга олинган “Юлдуз йўли” сериалида капитан Кирк ролини ўйнаганидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди.

20 июлда ширкат раҳбари Жефф Безос уч киши билан бирга космосга саёҳат қилган эди. Безоснинг мазкур ширкати коинот туризмини ривожлантириш йўналишида Илон Маскнинг SpaceX ва Ричард Брэнсоннинг Virgin Galactic ширкатлари билан рақобатлашмоқда.