Бугунги Афғонистон: Кобул университетига аёллар ва қизларнинг келиши тақиқланди

Кобул университетининг собиқ ректори Муҳаммад Усмон Бобурий талабалар ва ўқитувчилар олдида нутқ сўзламоқда, 2021 йилнинг 22 сентябри

Кобул университети аёл ўқитувчилар ва толибалар учун ёпиқ. Бу тақиқ барча учун “чинакам исломий муҳит” таъминланмагунига қадар давом этади. Бу ҳақда университетнинг янги раҳбари Муҳаммад Ашраф Ғайрат билдирди.

Толибон ҳаракати пешволари яқинда ўрта мактаблар фаолиятини қайта йўлга қўйишга қарор қилишганди, бироқ мактаблар фақат эркак ўқитувчилар ва ўғил болалар учунгина очилган.

Афғонистон қизлар ўқув даргоҳларига бора олмайдиган дунёдаги ягона давлат бўлса керак. Толиблар аввал ҳам (1990-йилларда) аёлларнинг таълим олишини тақиқлагани кузатилган.

“Немис тўлқини”нинг хабар қилишича, Кобул университетининг янги бошқарувчиси бакалавр даражасига эга бўлиб, у бир неча кун аввал фан доктори Муҳаммад Усмон Бобурийни университет ректори лавозимидан четлатишга муваффақ бўлган.