G7 саммитида COVID-19 вакцинасини тенг тақсимлаш муҳокама қилинади

Саммит давомида коронавирус пандемияси ва дунё иқтисодиётини тиклаш масалалари муҳокама қилинади.

19 февраль куни АҚШ президенти Жо Байден илк маротаба G7 ёки «Катта еттилик» (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония) саммитида қатнашади.

Саммит давомида коронавирус пандемияси ва дунё иқтисодиётини тиклаш масалалари муҳокама қилинади.

Оқ уй эълон қилган баёнотда айтилишича, Байден ўз нутқи давомида COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш масалаларига асосий эътиборни қаратади.

Учрашувга Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон мезбонлик қилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бой давлатлар аввал ўз аҳолисини эмлаш учун курашаётгани ортидан қашшоқ мамлакатлар хавф остида қолаётганини билдириб келади.

G7 гуруҳига аъзо давлатлар раҳбарлари одатда ҳар йили саммит ўтказадилар. Ўтган йилги саммит пандемия сабабли бекор қилинган эди.