Германияда Тожикистоннинг беш фуқароси террорчи сифатида қамалди

Немис полицияси. Иллюстратив сурат.

Германияда Тожикистоннинг 5 фуқароси “Ислом давлати” террор гуруҳи аъзоси сифатида қамалди. Дюсселдорф шаҳар суди 31 май куни уларнинг ҳар бирини уч йилдан 9,5 йилгача озодликдан маҳрум қилди.

Озодлик радиоси тожик хизматининг хабар беришича, тергов материалларида улар 2017 йилда Стокҳолмдаги террор ҳаракатини ва 2020 йилда Венада 4 кишига суиқасд уюштирган гуруҳ билан алоқадорликда айбланган.

Судда айбланувчилар “экстремистик ғоялар таъсири остида” террор гуруҳи номидан суиқасдлар уюштиришга қасам ичгани аниқланган.

Аввалроқ судланувчилардан бирининг отаси ўғли Германиядан Душанбега автомобиллар эҳтиёт қисмларини олиб келиш билан шуғулланувчи тадбиркор эканини айтган эди.

Тожикистон ҳукумати 2013 йилдан бери “Ислом давлати” гуруҳи сафларига икки мингдан кўпроқ тожикистонлик қўшилгани тўғрисида маълум қилган. Улар Сурия ва Ироқдаги жангарилар билан биргаликда урушда қатнашган.