HRW: Украиналикларнинг Россияга мажбуран кўчирилиши ҳарбий жиноят билан тенг

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига кўчирилган украиналик қочқинлар

Россия уруш бошидан бери Украина фуқароларини ишғол этилган ҳудудлар ёки Россияга мажбуран кўчирмоқда. Бу каби хатти-ҳаракатлар ҳарбий жиноятлар билан тенг, дейилган Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 1 сентябрь куни ёйинланган ҳисоботида.

Қўлга олинганидан кейин асир сифатида тутиб турилган ва рақиб ҳудудига кўчирилиши мумкин бўлган ҳарбийлардан фарқли ўлароқ фуқаровий шахсларнинг мажбуран кўчирилиши халқаро гуманитар ҳуқуқ ёки уруш таомили бўйича тақиқланган ҳамда ҳарбий жиноятлар ва инсонийликка қарши жиноят сифатида таъқиб қилиниши мумкин, дейилган HRW ҳисоботида.

Ҳисобот муаллифларига кўра, Россияга ва Украинанинг рус қўшинлари томонидан ишғол этилган ҳудудларига ўз ихтиёрига қарши энг кўп Мариуполь шаҳри ва Харьков вилоятида яшаган украиналиклар кўчирилган.