Истанбулнинг Чаталжа мавзеида жорий йил 12 декабрида юз берган ўзаро жанжал оқибатида ўзбекистонлик 34 ёшли Х.Х. жароҳатланиб, вафот этган.
ТИВ матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасидан олинган маълумотларига таянган ҳолда мазкур жиноятни содир қилишда гумонланиб ўзбекистонлик 27 ёшли Д.Х. қўлга олингани ва ҳолат юзасидан жиноят иши очилгани ҳақида маълум қилган.
Бош консулхона ушбу ҳолатни назоратга олган, марҳумнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатган. Қайд этилишича, марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш режаланган.
Аввалроқ Озодлик Истанбул шаҳрининг Малтепе мавзеида 9 декабрь куни рўй берган можарода ўзбекистонлик 31 ёшли Бурҳонжон Олчинов маҳаллий тиланчи томонидан пичоқлаб, ўлдирилгани ҳақида хабар қилган эди.