“ЛХР” бош прокурори ўз кабинетида содир бўлган портлаш натижасида ҳалок бўлди

Луганск шаҳридаги маъмурият биноси

Луганск шаҳри марказидаги Бош прокуратура биносида содир бўлган портлаш оқибатида ўзини Украинадан мустақил деб эълон қилиб олган “Луганск халқ республикаси” бош прокурори Сергей Горенко ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги шаҳар тезкор хизматларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Маълумотларга кўра, портлаш бош прокурор кабинетида рўй берган.

Агентликнинг ёзишича, портлашда нафақат бош прокурор, балки унинг ўринбосари Екатерина Стегленко ҳам ўлган.

Бу орада Россиядаги бошқа нашрлар лугансклик айирмачилардан олинган маълумотга таянган ҳолда ҳодиса чоғида бир неча одам нобуд бўлгани ҳақида хабар қилишмоқда, бироқ қурбонлар сонига аниқлик киритилмаяпти.