Жаҳаннам манзаралари: Шуша шаҳридаги шиддатли жанглар оқибати

Шуша яқинидаги йўлда ётган жасад (шаҳар арман тилида Шуши номи билан танилган). Ушбу галереяда жамланган расмлар 13 ноябрь куни шаҳар яқинидан ўтган рус тинчликпарварлари карвонидан олинган. Россия тинчликпарвар кучларининг минтақага киритилиши Озарбайжон ва Арманистон ўртасида 9 ноябрда тузилган тинчлик битими шартларидан биридир.

8 ноябрь куни Озарбайжон кучлари томонидан қўлга киритилган Шуша/Шуши шаҳри яқинидаги йўл бўйида ётган жасадлар. Озодлик россиялик ҳарбийлар карвонидан олинган фотосуратларда акс этган жангчилар фуқаролигини тасдиқлай олмади.

Свастика чизилган ва "Сумгаит" сўзи ёзилган машина.

Озарбайжоннинг Сумгаит шаҳрида 1988 йил Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ тартибсизликлар давомида ўнлаб этник арман шафқатсиз қирғин қилинган эди.
 

Шуша/Шуши яқинидаги йўлда этник арман қўшинларга тегишли ракета отувчи

Шуша/Шуши яқинидаги йўлда турган танк

Озарбайжон аскарлари Шуша/Шуши чеккасидаги назорат пунктини қўриқламоқда. 2020 йил 13 ноябр