Қозоғистон пойтахтида ҳам фавқулодда ҳолат жорий этилди

Нур-Султондаги полиция ходимлари ва ҳарбийлар.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 5 январь куни пойтахт Нур-Султонда ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Бундан аввал Олмаота шаҳри ва вилоятида, Мангистау вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Мазкур шаҳарларда 19 январгача комендантлик соати амал қилади.

Қозоғистондаги намоийшлар ортидан президент ҳукумат истеъфосини 5 январь куни қабул қилган эди.

Шу куни тушдан кейин норозилар Олмаота шаҳар ҳокимлиги биносини эгаллаб олди. Бунгача камида уч минг киши полиция тўсиғини ёриб ўтишга ҳаракат қилгани хабар берилганди.Бир ярим мингга яқин полициячи норозилар йўлини тўсишга ҳаракат қилиб, кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади.

2 январь куни Жаниўзен ва Ақтау каби бер неча шаҳарларда газ баҳосининг қимматлашига қарши бошланган норозилик намойишлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалди.