Олмаота марказида ўқ отилмоқда. Озодлик қозоқ хизмати яраланганлар борлигини хабар қилмоқда (ВИДЕО)

Озодлик қозоқ хизматининг шаҳар ҳокимияти атрофидаги вазиятни кузатаётган мухбирлари номаълум шахслар ҳарбийлар ташлаб қочган ўқотар қуролларни қўлга киритганини ва отишма бўлаётганини хабар қилди.

Мухбирларнинг айтишича, отишмада яраланганлар бор. Бироқ яраланганлар сони ҳозирча маълум эмас.

Бундан ташқари Олмаотада Бош прокуратуранинг Ҳуқуқий статистика ва махсус рўйхатга олиш бошқармаси жойлашган 4 қаватли бинонинг пастки қаватларида ёнғин чиққани билдрилди. Бу ерда ўт ўчирувчилар ишламоқда.