Олмаотада яна бир бола ўққа учгани хабар қилинди

Олмаота, 6 январь 2022 йил.

Қозоғистон болалар обмудсмани Аружан Саин Олмаотадаги тартибсизликлар пайтида яна бир бола ўқ тегиб ҳалок бўлганини билдирди.

Унга кўра, 7 январь куни кечки соат 7 ларда Олмаотадаги Сейфуллин ва Сатпаев кўчалари чоррахасидан ўтиб бораётган автомашинага ўқ отилган. Оқибатда машина ичида бўлган 4 ёшли бола ҳалок бўлди, 9 синфда ўқийдиган ўсмир эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Омбудсманнинг айтишича, 7 январь куни соат 13.30 да 8 ёшли қизга ўқ тегиб, яраланган. Аввалроқ эса Аружан Саин 11 ёшдаги бола ўқ тегиб, ҳалок бўлгани билдирилган эди.

Қозоқ ҳукумати Олмаотадаги отишмалар пайтида расман 2 бола ҳалок бўлганини, 3 бола яраланганини маълум қилди.