“Портал ва бошқа идораларга 1008та шикоят ёздим, лекин ҳеч ким текширмади”

Uzbek banner - Open-microphone

Навоий шаҳрида яшайдиган Ўрол Астанақуловнинг OzodMikrofonга арз қилишича, Навоий кон-металлургия комбинатида ишлайдиган ўғли, ёш мутахассис Акмал Санақуловнинг ғайриқонуний ишдан ҳайдалгани ҳолатини холис текшириш Ўзбекистон президенти, Бош прокуратураси, Олий суди, МХХ ва бошқа идораларга 1008 марта мурожаат қилган.

Лекин, дейди Ўрол Астанақулов бу шикоятлар карусел сингари айланиб юраверган ва ҳеч ким бу ҳолатни холис текширмаган:

“Боғларда баланд каруселлар бор, биласизми. Бизнинг ижроия ва ҳуқуқ тизимимиз шунга ўхшайди. Аҳолидан борган шикоятлар ана шу каруселда ўтирган амлдорлар орасида айланиб юраверади. Ҳеч ким аҳолининг дардига қулоқ солмайди”, дейди Ўрол Астанақулов.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Портал ва бошқа идораларга 1008та шикоят ёздим, лекин ҳеч ким текширмади”

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!