Резюме"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас! |
"Тушликка ачиган ош олиб келишди, еганлар қусиб ташлади"
"Кеча "Муборакнефтгаз" МЧЖ корхонасидан пахтага чиқдим. Соат 3 гача тушлик беришини кутдик. Тушликка ачиган ош олиб келишди. Ҳеч ким еёлмай қайтариб берди. Очликка чидолмай, бир-икки оғиз еганлар ҳам қусиб ташлашди. Одамларга молга муомала қилгандай қилишади. Оч қоринга ким пахта теради?
Яна пахта бошлиғи "пахта кам терганингиз учун эртага раҳбарингиздан гап эшитишга тайёрланиб келинглар", дейди. Лекин бошлиғимиз жуда яхши одам. Ошпазлар бошлиғига айтсак, "ҳа, ачиган экан, бошқа жойга оборсак, у ерда ҳам шундай дейишди", деб айтди.
Овқатни 4 та жойга тарқатишадида. Одам кўпку "Муборакнефтгаз"да. Кунлик қатнайдиганларга кўпинча ачиган овқат келади".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!