Ғарб бойкот қилган Пекиндаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин.

Бир неча соатлардан сўнг Хитой пойтахти Пекинда қатор Ғарб давлатлари дипломатик бойкот эълон қилган қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Қўшма Штатлар, Германия, Канада, Британия, Австралия ва бошқа қатор давлатлар Хитой Шинжонда уйғурлар ва бошқа мусулмон миллатлар ҳуқуқини поймол этаётгани, уларни қамоқларга ташлаётгани ва қийноқларга солаётгани ортидан Олимпиадаги дипломатик бойкот эълон қилган.

Олимпиада очилиш маросимида Хитой раиси Си Цзиньпин 20 га яқин давлат раҳбарига мезбонлик қилади. Очилиш маросимига келганлар орасида Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор.

Путин Ғарб давлатлари Олимпиадаги дипломатик бойкот эълон қилганини қоралади ва давлатларни «спортни сиёсийлаштирмаслик»ка чақирди.