Ҳафта суратлари -- 8-14 Сентябр

Лондон 2012 Паралимпиада ўйинларининг ëпилиш маросими. (Ройтерс/Тоби Мелвил) 

Аëл киши Москва марказида Россия эмблемалари туширилган рўмол сотмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Андрей Смирнов)

Флоридадаги сайловолди кампаниясида АҚШ президенти Барак Обамани тарафдорларидан бири кўтармоқда. (Ройтерс/Ларри Довнинг)

Болалар Кобулдаги чўққида футбол ўйнашмоқда. (Ройтерс/Муҳаммад Исмоил)

АҚШда 9/11 воқеаси қурбонлари хотирланмоқда. (Ройтерс/Эрик Тайер)

Суриялик аëл Алеппода вайронага айланган бино ëнидан ўтиб кетмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Марко Лонгари)

Афғонистондаги қишлоқда яшовчи маҳаллий паштунлар етиштирилган ҳосилни олиб кетишмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Тони Карумба)

Уйсиз одам Киев марказида "Ëлғонсиз Киев" баннери ëнидаги зинапояда ухламоқда. (Ассошиэйтед пресс/Сергей Супинский)

Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақоратловчи “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмидан парча. 

Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақоратловчи “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига қарши Теҳрондаги Швейцария элчихонаси ëнида ўтказилган намойишда аëл киши қўлида Оятуллоҳ Али Хуманаи портрети билан. (Ассошиэйтед пресс/Атта Кенаре) 

Полиция Яман пойтахти Санаадаги АҚШ элчихонаси ëнида намойиш ўтказаëтганларга қарши кўздан ëш оқизувчи газ қўлламоқда. (Ройтерс/Холид Абдуллоҳ)

Қоҳирада намойишчилар АҚШ байроғини йиртиб ташламоқда. (Ассошиэйтед пресс/СТР)

Қуролланган шахс Бенғозидаги ëқиб юборилган АҚШ колсуллиги ëнида. (Ройтерс/Эсам Ал-Фетори)

Сурия ҳаво кучлари томонидан Алеппо яқинидаги Аҳадда амалга оширилган ҳаво ҳужумида қизини ушлаб турган маҳаллий аëл юзини бекитиб турибди. (Ассошиэйтед пресс/Сам Тарлинг)

Карачидаги заводда чиққан ëнғинда 258 киши ҳалок бўлди. (Ройтерс/Ахтар Сумро)

Арманлар 2004 йилги НАТО кучлари машқи давомида арман офицерини отиб ўлдирган озарбайжонлик аскарнинг афв қилинишига қарши Москвада норозилик намойиши ўтказмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Андрей Смирнов)

Аëл киши Ливандаги Бенедикт XVI портрети ëнидан ўтиб кетмоқда. (Ройтерс/Жамол Саиди)

Афғон қишлоғида яшовчилар АҚШ аскарлари ўтиб кетаëтган пайтда юзларини ëпиб туришибди. (Ассошиэйтед пресс/Тони Карумба)