Путиндан Халқаро дзюдо федерацияси фахрий президенти мақоми олиб қўйилди

Владимир Путин дзюдочилар кийимида (архив сурати)

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Россия президенти Владимир Путиндан ташкилотнинг фахрий президенти ваколатлари тўхтатилгани ҳақида маълум қилди.

“Халқаро дзюдо федерацияси жаноб Владимир Путиннинг IJF фахрий президенти ва элчиси ўлароқ мақоми бекор қилинганини эълон қилади”, дейилган федерация хабарномасида.

Путинга мазкур мақом 2008 йилда берилган эди.

IJF мазкур қарорга Россия қўшинлари 24 февраль куни Украина ҳудудида ҳарбий амалиёт бошлагани ортидан келган.