Қозоғистон ва Хитой ўртасида 10 ноябрдан визасиз режим кучга кирди. Энди қозоғистонликлар Хитойда, хитойликлар Қозоғистонда чегарадан ўтганидан сўнг 30 кунгача, умумий ҳисобда 180 кун ичида 90 кун визасиз бўлиши мумкин.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, икки давлат ҳудудига визасиз кирганлар ишлаш, ўқиш ва бошқа фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Қозоғистон расмийлари визасиз режим кучга киргани ортидан Олмаота - Пекин, Остона -Пекин, Олмаота – Урумчи ва Остона – Урумчи йўналишидаги авиарейслар сони кўпайтирилганини билдирмоқда.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 17 май куни Хитойга қилган давлат ташрифи доирасида икки давлат ўртасида ўзаро визасиз режим жорий этиш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.
Ўтган йили Қозоғистон Хитой фуқароларига мамлакатда 14 кун визасиз яшаш ҳуқуқини берган эди. Бу тартиб Эрон ва Ҳиндистон фуқароларига ҳам жорий этилган.
Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим кучга кирди
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 17 май куни Хитойга қилган давлат ташрифи доирасида икки давлат ўртасида ўзаро визасиз режим тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.