Жорий йилнинг 14 февралидан буён касалхонада ётган Рим папаси Франциск астматик респиратор буҳронни бошдан кечирмоқда. Врачлар унинг аҳволини оғир деб баҳолашяпти. Папанинг ҳуши жойида, бироқ у оғриқ ҳис қиляпти, дея билдирган Ватикан матбуот хизмати.
Папанинг нафас олишига ёрдам бўлсин учун у кислородга уланган ҳамда унинг қони қайта қуйилган.
Кардинал Жанфранко Равази, агар Франциск саломатчилиги туфайли ўз вазифаларини бажара олмай қолса, тахтдан воз кечиши мумкинлигини истисно қилмаган.
88 ёшли Франциск февраль ойи ўртасида билан Римдаги Жемелли клиникасига ётқизилган эди. Компьютер томографияси унда икки томонлама пневмонияни аниқлаган. Сўнгги кунларда унинг соғлиғи тобора ёмонлашиб боряпти.
Асл исми Хорхе Марио Бергольо бўлган Рим папаси Франциск 2013 йилда Католик черкови раҳбари этиб сайланганди. 88 ёшли Франциск Католик черкови тарихидаги энг ёши катта папалардан бири бўлиб ҳисобланади. Болалигида бўлажак папа ўпкасининг бир қисмини олиб ташланган, шунинг учун у респираторли хасталикларини айниқса оғир кечиради.