Озодликнинг Шоввозсойдаги президент Мирзиёев учун қурилган махфий қароргоҳ ва сув омборига бағишланган видеосуриштируви ҳамда унга берилган расмий раддия ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида асосий муҳокама мавзуларидан бирига айланди.
Суриштирув Оҳангароннинг жаннатмакон Шоввозсойидаги, давлат бюджетига камида юзлаб миллион долларга тушган яширин қароргоҳ ва сув омбори 2017 йил февралидан бошлаб Шавкат Мирзиëев учун қурилганини ўртага чиқарди.
Озодлик махфий қароргоҳ жойлашган ҳудуднинг Ўзбекистондаги учиш тақиқланган олти зонадан бири эканини ҳам аниқлади.
Ва буларнинг ҳаммасига доир расмий, мустақил ва биринчи қўлдан маълумотлар, ҳужжатлар ҳамда сунъий йўлдош тасвирлари хронологиясини намойиш этди.
Тармоқларда бир ҳафта ичида 1 миллиондан ортиқ кўрилган видеосуриштирув ҳақида маҳаллий нашрлар ва фаол блогерлар ёзмади. Айни пайтда уларнинг кўпчилиги "Ўзбекистон темир йўллари"нинг расмий раддиясини ўз каналларига ҳеч қандай изоҳсиз жойлади.
24 февраль куни эълон қилинган раддияда ЎТЙ ижтимоий тармоқларни “асоссиз ва нохолис хабарлар” тарқатишда айблаб чиққан эди.
“Ижтимоий тармоқлар”, бу - Озодлик радиоси, “асоссиз ва нохолис хабарлар” эса, Озодликнинг бу баёнотдан бир кун аввал эълон қилган суриштирувидир.
"Ўзбекистон ҳукуматининг Озодликнинг президент саройи экани иддао қилинган суриштирувига жавоби - бу темирйўл ишчилари, давлат мулозимлари ва сайёҳлар учун курорт. Мақола остидаги шарҳлардан оддий ўзбеклар бу баёнотга ишонмагани маълум - "қандай қилиб дам олиш зонасидан жой олиб, вертолётда учиб борсак бўлади?", деб ёзди Твиттер саҳифасида Музаффар Сулейманов.
Uzbek govnmt reply to @RFERL report on the alleged president’s palace — its a resort for railway workers, state officials, and tourists. Comments to the article show ordinary Uzbeks don’t buy it — “how do we book a stay and get there by a chopper?” https://t.co/QUvVUvAMxf
— Muzaffar Suleymanov (@MuzSuleymanov) February 25, 2021
Твиттернинг ўзбек сегментида энг кўп фолловерларига эга блогерлардан Davletovuz эса, "Ўзбекистон темир йўллари" видеосини саҳифасига жойлади.
Шоввозсой pic.twitter.com/i1DK7Qhg6V
— davletovuz (@davletovuz) February 25, 2021
Farida Charif: Президентимизнинг $1 млрд долларлик дачаси бор. Энди бизнинг ҳам ўз Ротенбергимиз бор, денгизимиз йўқ эди, энди (денгизимиз ҳам) бор.
We have our Président dacha for 1Bn$, and We have our Rottenberg, we hadn%27t sea, now, we havehttps://t.co/P226LwnULq
— Farida Charif (@CharifFarida) February 25, 2021
Mamurbay исмли Твиттер фойдаланувчиси расмий раддияни ўзига хос тарзда истеҳзо қилди.
Ўзбекистон миллий университетининг Шоввозлар ҚВЗ жамоаси Охангаронда жойлашган шоввозсой дам олиш оромгохига хеч қандай алоқаси йўқлигини ва бу маскан бошқа номдош Шоввозларники эканлигини маълум қилади.
— mamurbay (@mamriniiobay) February 27, 2021
Таниқли блогер ва Адлия вазирининг маслаҳатчиси Шаҳноза Соатованинг таълим ҳақидаги пости остида изоҳ қолдирган Kubayev исмли Твиттер фойдаланувчиси "Уни буни қўйинг Шоввозсой ҳақида ёзинг" деб изоҳ қолдирди.
Замонлар бўлган, ҳамма вилоятларда таълим яхши, танловлар адолатли эди. Биз умуман таълим ва умуман адолатли танловлар ҳақида баҳслашганимиз маъқул.
— Shahnoza Soatova (@ShahnozaSoatova) February 24, 2021
Муаллифдан жавоб бўлмагач, саволни яна такрорлади.
Уни буни қўйинг Шоввозсой ҳақида ёзинг
— Kubayev (@kubayev_) February 24, 2021
Jafarjon исмли фойдаланувчи "Ўзбекистон темир йўллари"нинг раддиясини Ўзбекистон-24 телеканали лавҳаларига менгзади.
31 август 2021 йил. Ўзбекистон24 канали.-Мана биз Ўзбек халқи учун Анталиядаги денгиз соҳилларидан кам бўлмаган дам олиш зонаси яратдик, бу ерга келган ҳар бир инсон ўзини худди Дубайда, Анталияда бўлгандек хис қилади. Мустақилликнинг 30 йиллик байрами нишонлаш арафасида, тўйга
— Jafarjon (@Jafarjon) February 24, 2021
Озодлик суриштируви тармоқларда кўплаб сўз ўйинларига сабаб бўлди.
Геленджик сўзи Туркча сўз бўлиб, Ўзбекча таржимаси "Шоввозсой" екан ©
— Abdulvohid Abdullayev (@AbdulvohidAbdu2) February 24, 2021
Фойдаланувчилар сўз ўйинлари қиларкан, навоийшунос олим Акром Малик "Шоввоз" сўзининг этимологиясига бағишланган кичик тадқиқотини эълон қилди.
"ШОВВОЗ" СЎЗИНИНГ ЭТИМОЛОГИЯСИ ҲАҚИДА МУЛОҲАЗА
Айрим тилшунослар сўзларнинг келиб чиқишини табиатдаги овозларга боғлашади. Масалан, ўзбек тилида бунга бир қанча мисол келтирсак мумкин.
"Чигиртка" чириллаш билан боғлиқ. "Чивин" чийиллашга ўхшаган сас чиқаради. "Данғиллама"да "данғ" деган овозни топа оламиз.
Лекин бу назарияни тўла тасдиқлаб бўлмайди. Чунки ҳамма сўзлар табиатдаги товушлар асосида шаклланмайди. Бироқ товушга тақлид асосида юзага келган калималар ҳам кўп учрайди. Хусусан, таги тошли, ўзи саёз ва тоғдан оқадиган сув сой дейилади. Сув тик чўққидан тушар экан, "шар-шар" деган овоз чиқарса, шаршара дейилади. Шовилласа, "шовва" дейилади. "Шоввоз" дегани ҳам айнан "шовва"га "з" қўшиб ҳосил қилингандир, балки. "Шоввоз" сўзига сойнинг бириккан ҳолда келиши шу фикрни тасдиқлаётгандек.
Агар биз Мирзиёев билан Каримовни таққосласак, у ҳолда дабдабабозликда Мирзиёев ўзидан аввалгисидан анча устун келди. Шунингдек, у постсовет ҳудудидаги бошқа автократлардан ҳам ўтиб кетди. Ҳеч ким ҳеч қачон бир шахс учун алоҳида сув омбори қурмаган.
Сарой мажмуасининг бир қисми бўлган, Шаввозсой сув омбори кўнгилочар сув ҳавзаси сифатида 2017–18 йиллар Сардоба сув омбори билан бир хил компаниялар томонидан қурилган. "Ўзбекистон темир йўллари" (Раматов) компаниялари - йўллар, саройлар ва бошқа эр усти объектлари; Сангинов ўғлининг компанияси - сув омбори.
Сув омборининг умумий узунлиги 4 км. Бунинг учун 72 метр баландликдаги тўғон қурилган (!). Бу Шоввозсой дарёсини тўсиш учун қурилган. Сойнинг ёпилиши натижасида дарёнинг қуйи қисмида жойлашган Тут қишлоғи умуман сувсиз қолган. Уларнинг барча экинлари нобуд бўлган. Чорва молларини боқиш имкони қолмаган. Аҳоли қўшни қишлоқларда ичимлик ва чорва моллари учун сув сотиб олишга мажбур. Шу билан бирга сарой мажмуаси ва унга элтувчи йўл қурилиши учун аҳоли уйлари ер билан яксон қилинган.
Энди эслайликки, Сардобада қурбонларининг ҳаммаси ҳам сув босган уйнинг ўрнига уй олишмади. Ва улар ҳовлига эмас, кўп қаватли уйларга жойлаштирилган, аммо қулайликлар - аввалгидек.
(Постнинг ўзбекча таржимасини Муҳаммад Матжон ўзининг Фейсбук саҳифасида бўлишди)
Озодлик суриштирувидан "илҳомланган" қатор тармоқ фойдаланувчилари Шоввозсой номини қофияларга тизишди.
Шоввозларим
Уйларида чироқлари ўчмайдиган,
Осмонидан самолётлар учмайдиган,
Йўлларидан аспаллари кўчмайдиган,
"Шоввозсой"да сарой қурган шоввозларим,
Космосданам кўринади гумбазлари.
Қишлоқларни бульдозерда сурган зотлар,
Сойни тўсиб сув омбори қурган зотлар,
Йўлни тўсиб қўриқчилар қўйган зотлар,
" Шоввозсой"да сарой қурган шоввозларим,
Аждарҳони ўйнатгувчи морбозларим.
"Сардоба"ни қўпорган ҳам шулар эди,
Халқ мулкини каламушдек талар энди,
Телба кўнгил дабдабалар тиларкан-да,
"Шоввозсой"да сарой қурган шоввозларим,
Томошаси қиммат тушган дорбозларим.
Уйларида чироқлари ўчмайдиган,
Осмонидан самолётлар учмайдиган,
Йўлларидан аспаллари кўчмайдиган,
"Шоввозсой"да сарой қурган шоввозларим,
Космосданам кўринади гумбазлари.
Мавзуга алоқадор Расмий Шоввозсой видеоси: Озодлик суриштирувини тасдиқлаган раддия (ВИДЕО)
Озодликнинг Шоввозсой қароргоҳи ҳақидаги расмий раддияга бағишланган видеосуриштирувини YouTube каналимизда томоша қилинг.