УЧТЕПА. “Тошкент шаҳри Учтепа тумани 251-мактабдан ёзмоқдамиз. Директор педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этмоқда. Масалан, 11 июнь куни бир гуруҳ ходимлар мактаб ҳудудини тозалади. Директор ўқитувчилар тушликка чиқаётганда ҳам¸ об-ҳавонинг иссиқлигига қарамай¸ уларни дарахт шохларини ташишга мажбур қилди.
Мактаб раҳбари лавозимидан фойдаланиб ходимларга нисбатан педагогга номуносиб тарзда қўпол муомалада бўлмоқда, ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилмоқда. Президент устозларга эҳтиром кўрсатаётган бир пайтда директор таълим соҳаси вакилларига шахсий хизматкоридек муомала қилмоқда. Мактаб жамоаси низоли вазиятларнинг кучайгани ва иш сифатининг тушиб кетганидан хавотирда”.
(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|